Вилоят СЖБАТ тренерлари томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда

05.10.2024

254

msk_yangiliklari_in

Вилоят СЖБАТ тренерлари томонидан ҳудудларда сайлов участкаларидаги СЖБАТ операторларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, юзага келган муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

 

Жумладан, вилоят бўйича жами 53 нафар ҳудудий тренерлар бўлиб, уларнинг фаолияти 2 нафар республика тренери томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

 

Вилоятда бугунги кунда хатлов ишлари жадаллик билан олиб борилиб, СЖБАТ операторлари томонидан Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига аниқлик киритиш ишлари давом этмоқда.

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур