Сайлов участкаларида барча ҳозирлик кўрилди

28.09.2024

271

msk_yangiliklari_in

Жорий йил октябрь ойида ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини юқори савияда ўтказишга Тошкент вилоятида ҳам пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Тошкент вилоятида бир мандатли 7 та сайлов округи тузилди ҳамда Республика партия Кенгашлари томонидан 35 нафар номзод кўрсатилди. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига 60 та сайлов округлари тузилди. 60 та сайлов округига 5 та партиядан 300 нафар номзод кўрсатилди. Шаҳар-туманларда депутатлик ўринларига жами 530 та ўрин белгиланган бўлиб, тўлиқ номзодлар тақдим этилди. Ҳудудда 1 минг 6 та сайлов участкаси тузилди.

 

 

Ўтган давр мобайнида сайлов қонунчилиги бўйича бириктирилган тренерлар томонидан туман ва шаҳарлардаги участка сайлов комиссиялари раиси, раис ўринбосари ва котибларига ўқув машғулотлари ўтказиб, малакаси оширилди.

 

Ўз навбатида жойлардаги мавжуд сайлов участкалари аҳоли вакилларига қулай бўлган бинолар танлаб олинган. Уларнинг 624 таси мактабларда, 35 таси касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда, 99 таси маҳалла биноларида, 51 таси тиббиёт, саноторий ва дам олиш масканларида, 72 таси давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда, 54 таси маданият ва спорт марказларида, 29 таси ҳарбий қисм ва озодликдан махрум этиш муассасаларида, 13 таси олий ўқув юртлари ва 8 таси Адлия бўлими биноларида, Тадбиркорлик субъекти биноларида 21 таси жойлашгани аниқланди.

 

Ҳозирда сайлов участкалари тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Улар сайлов қонунчилигида белгиланган талаблар асосида жиҳозланиб, зарур техника воситалари билан таъминланган.

 

 

 

 

 

Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот маркази.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур