Хорижлик кузатувчи сайловга тайёргарлик жараёнларини ўрганди

10.10.2024

243

msk_yangiliklari_in

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси бўлими бошлиғи Евгений Козяк Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 

Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев меҳмонга ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Қайд этилганидек, Қайд этилганидек, мамлакатимизда жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини юқори савияда ўтказишга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

 

     

     

 

Хусусан, Тошкент вилоятида ҳам тузилган ҳудудий сайлов комиссияси томонидан ҳозиргача муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик ишлари уюшқоқлик билан давом этяпти.

 

Ҳудуд бўйича 1 минг 6 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, улар сайловга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди. Жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини эътиборга олган ҳолда биноларга нишаб йўлаклари барпо этилди.

 

   

     

 

Учрашувда хорижлик меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шундан сўнг у Нурафшон шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларига қай даражада тайёргарлик кўрилаётганини кўздан кечирди. Сайлов участкалари раислари билан суҳбат қилиниб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.

 

   

 

Тошкент вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур