Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 19 ноябрдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1453-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри 1-Нўғайқўрғон округида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўрни учун 2025 йил 21 декабрь, ЯКШАНБА куни сайлов бўлиб ўтади.
|
Т/р |
Маҳаллий Кенгаш номи |
Сайлов округи номи |
Сайлов участкаси тартиб рақами |
Сайлов участкаси манзили |
Сайлов участкаси чегаралари |
|
1. |
Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши |
1-Нўғайқўрғон сайлов округи |
942-участка |
Оҳангарон шаҳри “Нўғайқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини Амир Темур кўчасида жойлашган “Ихтисослаштирилган мактаб интернати” биноси |
Оҳангарон шаҳри “Нўғайқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини Амир Темур шоҳ, Бунёдкор, Мунчоқтепа ва Нўғайқўрғон кўчалари ҳудуди чегараларида |
2025 йил 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг toshkent.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.
Эслатма!
1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;
2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;
3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.