ҲУДУДИЙ ТРЕНЕРЛАР МАЛАКА ОШИРМОҚДА

19.08.2024

330

msk_yangiliklari_in

Чирчиқ давлат педагогика университетида Тошкент вилоятида танлаб олинган 86 нафар ҳудудий тренерлар учун уч кунлик ўқув-амалиёт машғулотлари бошланди. 

 

Марказий сайлов комиссияси томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларни ўтказиш бўйича комиссиялар аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва амалиёти, шунингдек, овоз беришда замонавий ахборот технологиялари қўллаш бўйича назарий билимларни ва амалий кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув-амалиёт машғулотларни ташкил этиш мақсади мазкур саъй-ҳаракатлар ташкил этилди. 

 

 

Унда малакали мутахассислар томонидан тингловчиларга тасдиқланган режа-жадвалга тўла амал қилган ҳолда зарур билимлар бериляпти. 

 

 Хусусан, сайлов жараёнларида амал қилиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, сайлов комиссиялари тизими ва фаолиятининг асосий жиҳатлари, аралаш сайлов тизими ва ўзига хос хусусиятлари, МСКнинг қарорлари ва сайловни ўтказиш бўйича календар режа бўйича амалга ошириш режалаштирилган вазифалар мазмун-моҳияти юзасидан зарур тушунчалар берилади.

 

 

 

Галдаги вазифа шундаки, тажриба оширган тренерлар ўз ҳудудидаги сайлов участкаларининг раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун дарс машғулотларини ўтиб беради.

 

Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 Матбуот маркази.

Izoh qoldirish uchun tizimdan ro'yxatdan o'tishingiz zarur