Халқаро кузатувчилар Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси фаолиятини ўрганди

03.10.2024

227

msk_yangiliklari_in

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) нинг узоқ муддатли кузатувчилари Николай Паус (Норвегия) ва Мери Боланд (Ирландия) Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишди. 

 

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари томонидан меҳмонларга ҳудудда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

 

 

 

Халқаро кузатувчилар Нурафшон шаҳрида жойлашган бинодаги яратилган шароитларни кўздан кечирди. Уларг сайлов стендлари, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашига сайлов ўтказиш бўйича харитаси, фуқароларни қабул қилиш хонаси, комиссия аъзолари хонаси, матбуот маркази кўрсатилди.

 

 Ўзаро суҳбат давомида халқаро кузатувчиларга жойларда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этилиши, шу кунларда бўлаётган барча ташкилий ишлар ҳақида айтиб ўтилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Тошкент вилоятида бир мандатли 7 та сайлов округи тузилди ҳамда Республика партия Кенгашлари томонидан 35 нафар номзод кўрсатилди. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига 60 та сайлов округлари тузилди. 60 та сайлов округига 5 та партиядан 300 нафар номзод кўрсатилди. Шаҳар-туманларда депутатлик ўринларига жами 530 та ўрин белгиланган бўлиб, тўлиқ номзодлар тақдим этилди.

 

 

 

 

Ҳудуд бўйича 1006 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, уларда сайловга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланган.

 

 Учрашувда хорижлик меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шу билан бирга, улар ўзи фаолияти ҳақида ҳам айтиб ўтди. Шундан сўнг улар ҳудудларда ташкил этилган сайлов участкаларини кўриш учун жўнаб кетди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

Матбуот маркази.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур