Халқаро кузатувчилар сайлов жараёнларига тайёргарликни эътироф этди

25.10.2024

201

msk_yangiliklari_in

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси(ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари Николай Паус (Норвегия) ва Мэри Боланд (Ирландия), қисқа муддатли кузатувчилар Кимберлй Шнайдер (АҚШ) ва Сеифи Йилдирим (Туркия) Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишди.

 

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари томонидан меҳмонларга ҳудудда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

 

       

 

Таъкидланганидек, айни пайтда Тошкент вилоятида ҳам тузилган ҳудудий сайлов комиссияси томонидан жойларда муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик кўрилган. Ҳудудда бўйича ташкил этилган 1 минг 6 та сайлов участкасида барча зарур қулайликлар қилинган.

 

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этаётган сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари ҳамда депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурлари вилоятдаги барча сайлов участкаларда мавжуд. Дастурлар сайлов участкалари ва ҳудуддаги аҳоли гавжум жойларига жойлаштирилган.

 

          

 

Учрашувда хорижлик меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Улар вилоят бўйича қилинган барча ишлар халқаро нормалар асосида ташкил этилганини эътироф этди. Шундан сўнг улар ҳудудда ташкил этилган сайлов участкаларида тайёргарлик жараёнларини кузатиш учун жунаб кетди.

 

Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур