Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 6 майдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1438-сонли қарорига асосан Тошкент вилоятининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган сайлов округларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 2025 йил 15 июн, якшанба куни янги сайлов бўлиб ўтади.
Т/р |
Маҳаллий Кенгаш номи |
Сайлов округи номи |
Сайлов участкаси тартиб рақами |
Сайлов участкаси |
Сайлов участкаси чегаралари |
1. |
Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши |
11-Гулистон |
158 |
8-умумтаълим мактаби Бекобод тумани Маллабой МФЙ Маллабой кўчаси |
Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласи фуқаролар йиғини, тўлиқ ҳудуди чегараларида. |
159 |
9-умумтаълим мактаби Бекобод тумани Назарбой МФЙ, Диёр кўчаси 1-уй |
Бекобод тумани “Назарбой” маҳалласи фуқаролар йиғини, тўлиқ ҳудуди чегараларида. |
2025 йил 15 июн куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг toshkent.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.
Эслатма!
1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;
2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;
3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади;