Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026-йил 13-январдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1457-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти Бўка тумани 19-Туркистон сайлов округида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўрни учун 2026 йил 15 феврал, ЯКШАНБА куни сайлов бўлиб ўтади.
|
Т/р |
Маҳаллий Кенгаш номи |
Сайлов округи номи |
Сайлов участкаси тартиб рақами |
Сайлов участкаси манзили |
Сайлов участкаси чегаралари |
|
1. |
Халқ депутатлари Бўка туман Кенгаши |
19-Туркистон сайлов округи |
233 |
Бўка тумани, Самарқанд МФЙ, Тинчлик кўчаси, 88-уйда жойлашган 35-сонли умумтаълим мактаб биноси |
“Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий ҳудуди |
2026 йил 15 феврал куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг toshkent.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.
Эслатма!
1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;
2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;
3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.