Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг мажлиси юзасидан ахборот

07.06.2024

295

msk_yangiliklari_in

Жорий йил 7 июнь куни Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига мувофиқ, 27-Келес округ сайлов комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ҳамда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгашларига бўшаб қолган ўрин бўйича халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисидаги масалалар ўрин олди.

 

Мажлисда Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан барча масалалар юзасидан муҳокамалар олиб борилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур